186-БОБ. Азоннинг фазилати ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

1032/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар азоннинг ва аввалги сафнинг фазилатини билишганида эди, уни қўлга киритиш учун қуръа ташлашга мажбур бўлиб қолишса, қуръа ташлаб бўлса ҳам у фазилатни қўлга киритишга ҳаракат қилишар эди. Агар жамоатга эрта боришнинг фазилатини билишганда эди, унга ошиқишар эди. Агар хуфтон ва бомдод намозидаги фазилатни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам боришар эди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1033/2. Муовиядан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни муаззинлар энг бўйи узун кишилар бўлишади (яъни даражалари баланд кишилар бўлишади)», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

1034/3. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Саъсаъадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу Абдуллоҳга: «Сенинг қўйлар ва яйловларни яхши кўришингни биламан. Агар қўйларинг ҳузурида ёки яйловда бўлсанг, намоз учун азон айт. Азон айтаётганда овозингни баланд қил. Чунки муаззиннинг овозини бирор жон ёки инсон ёки бошқа бирор нарса эшитса, Қиёмат куни (унинг мўминлигига) гувоҳлик беришади», дедилар. Абу Саид ушбу ҳадисни Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам эшитганман, дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

1035/4. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозга азон айтилса, шайтон орқасини ўгириб, ел чиқариб, азон эшитилмайдиган ергача қочади. Агар азон айтиб бўлинса, яна қайтиб келади. Ва намозга такбир айтилса, яна орқа ўгириб қочади. Такбир айтиб бўлинганидан кейин яна қайтиб келиб, намоз ўқиётган кишининг фикрига ҳар хил бўлмағур фикрларларни олиб келиб, ҳали ҳеч хаёлига келмаган нарсаларни эслатиб, уни эслагин, буни эслагин, деб васваса қилади. Ҳаттоки бу киши қанча намоз ўқиганини билмай қолади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1036/5. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек қайтаринглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У (яъни, васила) жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», дедилар. Муслим ривоятлари.

1037/6. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1038/7. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азон эшитганида, «Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата валфазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деса, унга шафоатим ҳосил бўлади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

1039/8. Саъд ибн Абу Ваққосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ким муаззинни эшитган пайтда: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ, розийту биллаҳи роббан ва би Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллам росулан ва бил-Ислами дийна», деса, унинг гуноҳлари кечирилади».
Бошқа ривоятда: «Ва ана ашҳаду», деса, дейилган. Имом Муслим ривоятлари.

1040/9. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Термизийнинг ривоятларида қуйидаги жумла зиёда қилинган: «Эй Расулуллоҳ, бу иккаласининг орасида нима деймиз?» деб сўрашди. У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан дунё ва охиратда офият беришини сўранглар», дедилар».

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой