181-БОБ. Қуръонни ёд олгандан кейин уни такрорлаб, эсда сақлашга буюриш ҳамда уни унутишдан эҳтиёт бўлиш тўғрисида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

1001/1. Абу Мусодан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни ёд олгандан кейин тез-тез ўқиб, такрорлаб туринглар. Муҳаммаднинг жони унинг қўлида бўлган зот (Аллоҳ)га қасамки, Қуръон (агар ўқиб турилмаса), эгасининг хотирасидан арқони ечилган туядан ҳам тезроқ қочади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1002/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳиби (яъни, уни ёд олган киши) боғлаб қўйилган туяга ўхшайди. Агар уни маҳкам тутсанг, ўрнида туради. Агар бўш қўйсанг, кетиб қолади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой