180-БОБ. Қуръон ўқишнинг фазилати

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

990/1. Абу Умомадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқинглар. Чунки у (Қуръон) Қиёмат кунида ўқигувчиларига шафеъ бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

991/2. Наввос ибн Самъондан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Қуръон ва унга дунёда амал қилувчилар олиб келинса, Бақара ва Оли Имрон суралари илгарилаб, ўқувчиларига ҳужжатлашишади, яъни шафеъ бўлишади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

992/3. Усмон ибн Аффондан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръондан таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

993/4. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилувчи киши улуғ, итоаткор мирзалар, яъни фаришталар билан бирга бўлади. Энди ким Қуръонни тутилиб-тутилиб машаққат ила ўқиса, икки ажр бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

994/5. Абу Мусо ал- Ашъарийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқувчи мўмин ширин лимонга ўхшайди. Ҳиди ҳам, таъми ҳам яхши. Қуръон ўқимайдиган мўмин хурмога ўхшайди. Ҳиди йўғу таъми ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳонга ўхшайди. Ҳиди яхши, лекин таъми аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ заққум (ғоят аччиқ мева) га ўхшайди. Ҳиди ҳам йўқ, таъми ҳам аччиқ», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

995/6. Умар ибн Хаттобдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ бу китоб, яъни Қуръон билан баъзи қавмларни юксак даражага ва баъзи қавмларни паст даражага туширади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. (Яъни салафларимизга ўхшаб, Қуръон ўқиб, унга амал қилинса, юксак мақомларга кўтарилади. Лекин акси бўлса, бизларнинг аҳволимизга ўхшаб қолади).

996/7. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат икки тоифа кишиларга ҳасад қилиш жоиз. 1. Аллоҳ бир кишига Қуръон ҳифзи ва илми неъматини берган бўлса, у киши кечасию кундузи уни ўқиса ва амал қилса; 2. Ва бир кишига Аллоҳ мол-дунё берган бўлса, ўша киши мол-дунёсидан кечасию кундузи инфоқ қилса», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
 
997/8. Баро ибн Озибдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Ҳузурида арқонга боғланган оти турар эди. Бир булут пайдо бўлиб, у отига яқинлашган эди, оти ҳуркиб кетди. Тонг отганда бу киши Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида хабар берганида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бу хотиржамлик бўлиб, қачон Қуръони карим (аҳамият ила) ўқилса, ана шу хотиржамлик тушади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

998/9. Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилигингиз ўн баробар мислича қилиб берилади. Мен «Алиф, лом мим»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф ва «мим» бир ҳарфдир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

999/10. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръондан ҳеч бир нарса ёдламаган киши хароба уйга ўхшайди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

1000/11. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни аҳли Қуръон жаннатга дохил бўлган фурсатда унга: сен дунёда Қуръонни қандоқ тартил (қироат) ила ўқиган бўлсанг, бу ерда ҳам ўшандоқ дона-дона қилиб, қироат билан ўқиб, юқорига кўтарилгин. Қайси зина устида ёд билган оятларинг тамом бўлса, «Сенга аталган мақом ўшадир», дейилади», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой