988/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган аёлга бир кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
989/2. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Киши маҳрами бўлмаган аёл билан холи қолмасин. Маҳрами бўлмаган аёл сафарга чиқмасин», деганларида, бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг хотиним ҳажга кетди. Мен эса фалон ва фалон ғазотда иштирок этиш учун номимни ёздириб қўйдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Боргин, хотининг билан бирга ҳаж қил (чунки маҳрам бўлиб бормасанг, унинг сафари шаръий бўлмайди)», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.