986/1. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Биз Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам йўлиқиб, ҳаттоки, Мадина кираверишига етиб келганимизда: «Ойибуна, таибуна, ъабидуна, лираббина ҳамидуна», деб айтишда бардавом бўлдилар, шу ҳолда Мадинага кириб келдик» (Маъноси: биз қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчидирмиз). Имом Муслим ривоятлари.