166-БОБ. Сафарга пайшанба куни ҳамда куннинг аввалида чиқишнинг маҳбублиги ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

955/1. Каъб ибн Моликдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига пайшанба куни чиқдилар. У зот пайшанба куни чиқмоқни яхши кўрардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Икки саҳиҳ китобидаги ривоятларнинг бирида: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сафарга кўпинча пайшанба куни чиқардилар», дейилган.

956/2. Сахр ибн Вадоъа ал-ўомидийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, умматимнинг кундуз аввалида (яъни тонгда ишларини бажаридаганларига) барака ато қилгин», деб дуо қилдилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар озми-кўпми бирор ерга қўшин юборадиган бўлсалар, кундузнинг аввалида (яъни тонгда) юборар эдилар. Мана шу ҳадиснинг ровийси Сахр розияллоҳу анҳу савдогар эдилар. Бу зотнинг одатлари, агар тижоратларини юборадиган бўлсалар, кундузнинг аввалида (яъни тонгда) юборар эдилар. Мана шундан эрта тонгда ишларини бажаришлари сабабли мол-дунёлар кўпайиб, бадавлат бўлиб кетдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой