954/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Самуд қавмининг диёри Ҳижр номли жойга етганларида, саҳобаларга: «Мана бу азобланаётганлар ерига фақат йиғлаган ҳолда киринглар. Агар йиғламасанглар, кирманглар. Ана шунда уларга етган нарса сизларга етмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам, қачонки Ҳижр номли жойдан ўта туриб: «Ўз жонларига зулм қилган мискинлар диёридан йиғлаган ҳолда ўтинглар. Уларга етган мусибат сизларга ҳам етиб қолмасин», деб, бошларини ўраб, ўша водийдан тезлик ила чиқиб кетдилар.