868/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз бирор мажлисга борадиган бўлса, салом берсин. Агар туришни хоҳласа ҳам, салом берсин. Аввалгиси кейингисидан ҳақли эмасдир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Фойда: Кўришганда ва ажралаётганда салом бериш мандуб амалдир.