Бу бобга тааллуқли ҳадислар 56-бобда ҳам келган.
800/1. Муоз ибн Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки кийинишга қодир бўла туриб, Аллоҳга тавозуъ қилган ҳолда (олий навли) либос кийишни тарк қилса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида халойиқнинг бошига чақириб, мўминлар (жаннатда) киядиган либоснинг хоҳлаганини танлаш ҳуқуқини беради», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.