114-БОБ. Тик туриб бирор ичимлик ичишнинг жоизлиги, аммо ўтириб ичиш афзал эканлигининг баёни

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Бу бобимизга Кабшата бинти Собитдан ривоят қилинган 762- ҳадис ҳам далил бўлади.

765/1. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳни соллоллоҳу алайҳи васаллам замзам суви билан сийлаганимда, у зот тик туриб ичдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

766/2. Наззол ибн Сабрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Али розияллоҳу анҳу Кўфадаги «раҳаба» дарвозаси олдига келиб, тик туриб (сув) ичдиларда: «Мен Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам худди сизлар мени кўриб турганингиздек, тик туриб ичганларини кўрганман», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

767/3. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу  ривоят қилинади. Бу зот: «Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам замонларида юрган йўлимизда овқатланиб, тик туриб (сув) ичар эдик», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

768/4. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари эса боболаридан қилган ривоятларида: «Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ҳам, ўтириб ҳам сув ичганларини кўрдим», дейилган. Имом Термизий ривоятлари.

769/5. Ансадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кишини тик туриб (сув) ичишдан қайтардилар. Қатода розияллоҳу анҳу айтадилар: Биз Анасга розияллоҳу анҳу: «Тик туриб овқатланиш-чи?» десак, Анас розияллоҳу анҳу: «Тик туриб овқатланиш тик туриб сув ичишдан ҳам ёмонроқ ва хунукроқ», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сув ичганларни койир эдилар», бўлиб келган.

770/6. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз тик туриб сув ичмасин. Кимки унутиб, тик турган ҳолда ичиб қўйса, Қайт қилиб юборсин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Аввалги учта ҳадисдан тик туриб ичимлик ичиш ва овқатланиш жоизлиги чиқмокда. Аммо кейинга ҳадислардан тик туриб бирор ичимлик ичишнинг макрухдига, тик туриб овқатланишнинг эса унданда қаттиқ кароҳиятли экани чиқмокда. Энди кимки тик туриб бирор нарса ичиб кўйса суннатга хилоф қилгани учун нафсини жазолаш сифатида ичган нарсасини қайт қилиб юбориши маҳбуб амалдир. Албатта суннатга хилоф қилишни қасд этгандагина шундай қилади. Аммо мухолифликни қасд қилмаса ундай эмас.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой