746/1. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз овқатланадиган бўлса, бармоқларини яламасдан ёки ялатмасдан олдин артмасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Бармоқларни ювишдан олдин яламоқлик, шу сингари қошиқларни ҳам ювишдан олдин яламоқлик, табаррукона бошқаларнинг бармоқларини ялашнинг жоизлиги ойдинлашмоқда.
747/2. Каъб ибн Моликдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам уч бармоқ ила овқат еганларини кўрдим. Агар у зот овқатланиб бўлсалар, бармоқларини ялардилар. Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Бармоқлар овқат тугагандан кейин яланади. Овқат тановул қилинаётган аснода эмас. Чунки тупук қолдиқлари овқатга аралашиб кетиши мумкин. Ва яна овқатни учта бармокда ейиш маҳбубдир. Улар Имом Табароний ривоятларида келганидек бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлардир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам аксар пайтларда мана шундок, қилганлар. Чунки уч бармоқдан озида овқат тановул қилиш мутакаббирлик аломати. Уч бармоқдан кўпида овқат тановул қилиш эса, очофатлик белгисидир.
748/3. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам овқатдан кейин бармоқларни ва лаганни ялашга буюрдилар. Ва: «Сизлар таомингизнинг баракаси қаерида эканини билмайсизлар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари,
749/4. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Рагулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни олсинда, чангини артиб, шайтонга қолдирмасдан ўзи есин, Барморини яламасдан олдин сочиққа артмасин. Чунки ахир у овқатининг баракаси қаерда эканини билмайди-да», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
750/5. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бир ишингизда ҳозиру нозирдир. Ҳаттоки таомингиз устида ҳам ҳозир бўлади. Агар сизлардан бирингизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозалаб ташласинда, шайтонга насиба қолдирмасдан ўзи есин. Овқатланиб бўлганидан кейин бармоқларини яласин. Чунки таомининг баракаси қаерида эканини билмайди-ку», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
751/6. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қачон овқат есалар, уч бармоқларини ялардилар. Ва: «Агар сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозаласинда, шайтонга насиба қолдирмасдан, ўзи есин», дедилар. Ҳамда бизни лаганни ялашга буюриб: «Чунки сизлар таомингазнинг баракаси қаерида эканини билмайсизлар-ку», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
752/7. Саид ибн Ҳорисдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот Жобирдан розияллоҳу анҳу: «Оловда пиширилган таом еганда таҳорат қилинадими?» деб сўраганларида, бу зот: «Йўқ, биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам замонларида бунақа овқатни камдан-кам топар эдик. Агар топсак ҳам, қўл артгани сочиқларимиз бўлмас эди. Кафтларимиз, билакларимиз ва оёқларимизга артиб кетаверар эдик-да, кейин таҳорат қилмай намоз ўқирдик» дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.