99-БОБ. Яхши ишларни ўнг томондан бошлашнинг маҳбублиги тўғрисида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Ўнгдан бошланадиган яхши ишлар қуйидагилар: Таҳорат, ғусл, таяммум, кийим, пойафзал, маҳси, иштон кийиш, масжидга кириш, мисвок ишлатиш ва сурма қўйиш, тирноқ олиш, мўйловни қисқартириш, қўлтиқ тукларини юлиш, соч олдириш, намоздан халос бўлгандаги салом, ейиш, ичиш, қўл бериб сўрашиш, Ҳажар ул-асвадни ушлаш, ҳожатхонадан чиқиш, бирор нарса олиш ва бериш каби ишларда ўнг томондан бажариб, буларнинг аксида эса чап томондан бошлаш жоиз. Чапдан бошланадиган ишлар қуйидагилар: бурунни чайганда, балғам ташлаганда, ҳожатхонага кирганда, масжиддан чиққанда, маҳси, пойафзал, иштон ва кийимларни ечганда, истинжода ҳамда бошқа жирканч ишларда
Аллоҳ таоло: «Бас, энди ўз китоби — номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган кишига келсак, бас у: «Мана, менинг китобимни ўқинглар», дер» (Ал-Ҳаққа сураси, 19-оят).

«Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир. (Иккинчи тоифа) шум — чап томон эгаларидир. Шум — чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!» (Воқеъа сураси, 8-9-оятлар), деб айтган.

719/1 Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳни соллоллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олишда, соч тарашда ва кавуш кийишда, қўйингки, барча ишларда ўнг томондан бошлаш қизиқтирар эди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

720/2. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўллари таҳорат ва таом учун, чап қўллари эса ҳожатхона ва бошқа азият берувчи нарсаларга ишлатилар эди. Абу Довуд ривоятлари.

721/3. Умму Атийядан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қизлари Зайнаб (вафот этиб) ювинтирилаётганда: «Ўнг томонидан ва таҳоратда ювиладиган аъзоларидан бошлаб ювинтиринглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

722/4. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз кавуш киядиган бўлса, ўнг томондан бошласин. Ечадиган бўлса, чап томондан бошласин. Токи биринчи бўлиб уларнинг ўнгдагиси кийиладиган ва чапдагиси ечиладиган бўлсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

723/5. Ҳафсадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўллари таом, ичимлик ва кийим кийиш учун, чап қўллари эса бундан бошқа нарсаларга эди», дедилар. Абу Довуд ва бошқалар ривоятлари.

724/6. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар (бирор кийим) кийсанглар ёки таҳорат қилсанглар, ўнг томонларингиздан бошланглар», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

725/7. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Минога келдилар ва жамрага бориб, тош отдилар. Кейин Минодаги манзилларига қайтиб, жонлиқ сўйдилар. Сўнгра сартарошга: «Бу томонини ол», деб бошларининг ўнг томонига ишора қилдилар. Кейин чап томонига ишора қилдилар. Сўнгра муборак сочларини одамларга тарқатдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам жамрада тошни отиб, жонлиқ сўйиб ва сочларини олдирмоқчи бўлдилар. Мана шу ҳолда сартарошга бошларининг ўнг томонини тутиб бердилар. Сартарош ўнг томон сочларини олгандан кейин Абу Талҳа ал-Ансорийни чақириб, ўша сочни бердилар. Кейин бошларининг чап томонини тутиб бердилар. Сартарош уни ҳам олди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам буни ҳам Абу Талҳага бериб: «Одамларга тақсим қилиб бер», дедилар».

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой