87-БОБ. Одатланган яхши амалларда бардавом бўлишнинг фазилати ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас» (Раъд сураси, 11-оят).

«Қасамларингизни (бузиб) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қасамингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб, бузиб, чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз» (Наҳл сураси, 92-оят).

«(Шунингдек, улар учун) илгари Китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?» (Ҳадид сураси, 16-оят), деб айтган.

691/1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдуллоҳ, фалончи киши каби бўлмагин. У кечаси (таҳажжуд намозига) турарди, кейин кечаси туришни тарк қилди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой