80-БОБ. Гуноҳга буюришмаса, бошлиқларга итоат қилишнинг вожиблиги, агар гуноҳга буюришса, итоатда бўлишнинг ҳаромлиги тўғрисида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз» (Нисо сураси, 59-оят), деб айтган.

662/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмон киши, агар гуноҳга буюрилмаса, бошлиғининг сўзига, яхши кўрса ҳам, ёмон кўрса ҳам, эшитиб итоат қилиши лозим. Агар бордию, гуноҳ бўлса, эшитиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

663/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзларини эшитиб, итоат этишга байъат қилсак, у зот: «Агар тоқатларингиз етадиган нарсага ҳукм қилинса», дер эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Агар бошлиқ тоқат етадиган ишга буюрса итоат қилинади. Аксинча итоат йўқдир.

664/3. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бошлиғига итоат қилишдан бош тортса, Қиёмат куни ҳужжати йўқ ҳолатда йўлиқади. Кимки мусулмонлар жамоатига боғланмай ўлса, жоҳилият давридагилардек ўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Кимки жамоатдан ажраган ҳолда вафот этса, жоҳилият замонасидагилардек ўлади», дедилар.

665/4. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларга майиздай қора ҳабаший қул бошлиқ қилинса ҳам, эшитиб итоат қилинглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

666/5. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бошлиғингга қийинчиликда ҳам, енгилчиликда ҳам, хурсандликда ҳам, хафаликда ҳам, ҳаққингни бермаганида ҳам, эшитиб итоат қил!» дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

667/6. Абдуллоҳ ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда юриб, бир манзилга тушдик. У ерда кимдир капасини тузатаётган эди. Ва кимдир ўқ отиш мусобақаси ила машғул эди. Ва яна кимдир ҳайвонларини ўтлатаётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам жарчиларидан бири жар солиб, жамоат намозига чақирди. Биз у зот ҳузурларига жамландик. У зот: «Мендан олдин бирор пайғамбар келган бўлса, билган яхшиликка ўз умматини далолат қилиб, билган ёмонликдан ўз умматини огоҳлантириш унинг зиммасидадир. Албатта, бу умматнинг аввалги авлодига офият насиб қилингандир. Умматнинг охирги авлодига эса балолар ва инкор қилинадиган ишлар бўлади. Шунақа фитналар бўладики, баъзиси (катта бўлганидан) баъзисини текислаб кетади. Ва яна бир фитна пайдо бўладики, мўмин киши уни кўрганда мана шу ҳалок қилади, дейди. Кейин ундан бу фитна кетади. Ва яна ҳар хил фитна бўлади. Мўмин киши: «Бу мени ҳалок қилади. Бу мени ҳалок қилади», дейди. Ким дўзахдан узоқлашиб, жаннатга киришни истаса, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб ўлсин. Ва ўзига қандай муомала қилинишини яхши кўрса, одамларга ҳам шундай муомала қилсин. Ким бир имомга қўлини бериб, чин қалбдан байъат қилган бўлса, қодир бўлгунича итоат этсин. Агар иккинчи имом чиқиб, ўша байъат қилган биринчи имоми билан низо қилса, ўша иккинчисининг гарданига уринглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

668/7. Абу Ҳунайда Воил ибн Ҳужрдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Салама ибн Язид ал-Жаъфий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳнинг набийси, агар бизнинг тепамизга ўз ҳақларини биздан талаб қилиб, бизларнинг ҳаққимизни адо этмайдиган амирлар келишса, нима қилмоғимизни буюрасиз?» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам жавоб бермай, юзларини ўгирдилар. Кейин яна сўраганларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Шунда ҳам сизлар уларнинг сўзларини эшитиб, итоат қилинглар. Чунки улар ўз вазифаларига масъулдирлар. Сизлар ҳам ўз вазифангиз (яъни итоат этиш)га масъулдирсиз», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

669/8. Абдуллоҳ ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан кейин лаганбардорлик, ҳамда инкор қилинадиган ношаръий ишларни кўрасизлар!» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, шундай кун келса, нима қилишга буюрасиз?» дейишди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Устингизда бўлган ҳақларни адо этинглар. Ва ўз ҳақларингизни Аллоҳдан талаб қилинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

670/9. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга итоат қилса, батаҳқиқ Аллоҳга итоат қилибди. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ Аллоҳга осийлик қилибди. Ким амирига итоат қилса, батаҳқиқ менга итоат қилибди. Ким амирига осийлик қилса, батаҳқиқ менга осийлик қилибди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

671/10. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким амирининг ишида бирор нарсани кариҳ кўрса, сабр қилсин. Чунки амирининг итоатидан бирор қарич ташқарига чиқса, жоҳилиятда ўлган каби вафот этади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

672/11. Абу Бакрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким подшоҳини хўрласа, Аллоҳ ҳам уни хўрлайди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой