79-БОБ. Адолатли бошлиқнинг фазилати ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ адолатга ва чиройли амаллар қилишга... буюрур» (Наҳл сураси, 90-оят),

«(Мудом) адолат қилинглар! Зеро Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар» (Ҳужурот сураси, 9-оят), деб айтган.

658/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло етти тоифа кишига соя йўқ кунда ўз соясидан (Қиёмат ҳароратида Аршнинг соясидан) паноҳ берур: 1) одил подшоҳ; 2) Аллоҳнинг ибодатида ўсган йигит; 3) масжидга қалби муаллақ (боғлиқ) бўлган киши, яъни масжиддан чиқиб, то унга қайтгунича қалби боғлиқ бўлувчи; 4) Аллоҳ йўлида дўст бўлувчи икки биродар шахс, улар Аллоҳ йўлида жам бўлиб, Унинг йўлида ажраладилар; 5) бир кишини ҳусну жамолда тенгги йўқ аёл (ёмон ниятда) ўз нафсига чақирса, у киши Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб қилса; 6) бир киши бирор садақа қилса, ўша берган садақасини шу даражада махфий қилсаки, ўнг қўли билан берганини чап қўли сезмаса; 7) бир киши холи ҳолда Аллоҳни эслаганида, кўзидан ёш оқса», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

659/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир. Яъни у бошлиқлар ҳукм чиқаришда, ўз аҳллари ва ўз вазифаларига адолатли бўлишади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

660/3. Авф ибн Моликдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхши ҳокимларингиз шундай кишиларки, сизлар уларни яхши кўрасизлар. Улар ҳам сизларни яхши кўришади. Сизлар улар ҳаққига дуо қиласизлар. Улар ҳам сизларнинг ҳаққингизга дуо қилишади. Ёмон ҳокимларингиз шундай кишиларки, сизлар уларни ёмон кўрасизлар. Улар ҳам сизларни ёмон кўришади. Сизлар уларни лаънатлайсизлар. Улар ҳам сизларни лаънатлашади», деганларида, биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундоқ бўлса, улар билан урушайликми?» деганимизда, у зот: «Модомики намоз ўқишар экан, урушманглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

661/4. Иёз ибн Ҳимордан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа киши жаннат аҳлидир: 1. Адолатга муваффақ бўлган подшоҳ; 2. Қариндошлари ва мусулмон биродарларига раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши; 3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўласа-да тиланчилик қилмайдиган киши», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой