69-БОБ. Кишининг замонаси одамлари бузилиб кетганда ёки динида фитналанишдан хавф қилганда ёки ҳаром ва шубҳали нарсаларга йўлиқишдан қўрққанда узлат қилиши, яъни одамлардан узоқ бўлишининг маҳбублиги

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Бас, Аллоҳга (иймон келтириш учун) чопинглар-шошинглар. Албатта, мен сизлар учун У зот (нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман» (Ваз-зорият сураси, 50-оят), деган.

596/1. Саъд ибн Ваққосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло тақводор, қалби бой ва панада юрувчи бандасини яхши кўради», делилар. Имом Муслим ривоятлари.

597/2. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир киши: «Эй, Аллоҳнинг Расули, қайси инсон афзалроқ?» деганида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Моли ва жони билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи мўмин», дедилар. У киши «кейин ким?» деганида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам «Тоғлар орасида одамлардан ўзини панага олиб, Раббисига ибодат қилувчи киши», дедилар.

Бошқа ривоятда: «Аллоҳга тақво қилиб, одамларнинг ёмонлиги сабабли уларни тарк қилувчи киши», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

598/3. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Яқин кунларда мусулмоннинг энг яхши мол-дунёси қўйлар бўладики, мусулмон динини фитналардан сақлаш ниятида тоғ чўққиларида ва ёмғир ёққанда ўсиб чиқувчи майсазорларда қўйларини ўтлатиб, қочиб юради», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

599/4. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бирор пайғамбарни юборган бўлса, албатта, барчалари қўй боққан», деганларида, саҳобалари: «Сиз ҳам боққанмисиз?» дейишди. Шунда у зот: «Ҳа, Макка аҳлининг қўйларини бир қийрот баробаридаги маблағ эвазига боқиб берар эдим», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

600/5. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ йўлида жиҳод ниятида ҳар лаҳза отининг тизгини қўлида бўлган, уруш овози ёки қийқириғини эшитган заҳоти отини миниб, уруш бўляпти деб ҳисоблаган ерга ўлдириш ёки ўлиш, яъни ғозий ёки шаҳид бўлиш мақсадида етиб борган киши инсонлар ичида энг яхши ҳаёт ўтказаётган кишидир», дедилар. Ва яна: «Бир қанча қўйларни олиб, тоғ чўққиларига чиқиб кетган ёки бирор водий ичига кириб кетган, у ерда намоз ўқиб, закотини бериб, то ўлим келгунича Раббисига ибодат қилган ҳамда инсонлар билан фақат яхши муомалада бўлган киши ҳам инсонлар ичида энг яхши ҳаёт кечираётган кишидир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой