48-БОБ. Яхшиларга, заифларга, мискинларга озор беришдан огоҳлантириш ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Мўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят);
«Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг. Сўровчи гадони эса (бирон нарса бермасдан) ҳайдаманг» (Зуҳо сураси, 9–10-оятлар), деб айтган.
Бу бобга тааллуқли ҳадислар кўп бўлиб, олдинги бобда келган Абу Ҳурайрадан қилинган 386 ҳамда 33-бобдаги 261–262-ҳадислар ҳам шу бобга тегишлидир.

389/1. Жундуб ибн Абдуллоҳдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг ҳимоясидадир. Бас, (эй инсонлар), Аллоҳ сизларни ўша ҳимояга тажовуз қилган ҳолда топмасин. Кимни энди тажовуз қилган ҳолда топса, уни юзи билан жаҳаннам ўтига ташлайди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой