39-БОБ. Қўшнининг ҳаққи ва бу тўғридаги васиятлар баёни

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз!», деб айтади (Нисо сураси, 36-оят).

304/1. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ва Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида шунчалик давомли, кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.  

305/2. Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Зарр, агар шўрва пиширсанг, унинг сувини кўпайтириб, қўшниларингдан ҳам хабар олгин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.  
Муслимнинг яна бир бошқа ривоятларида шундай келтирилади: «Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтди: «Дўстим Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга: «Агар шўрва пиширсанг, сувини кўпайтиргин. Ва оила аъзоларингдан бўлган қўшниларингга ҳам яхшилик ила ундан қуйиб бергин», деб васият қилдилар».

306/3. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас!» деганларида, саҳобалар томонидан «Ким у, эй Аллоҳнинг расули?» дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган кишидир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Муслимнинг ривоятларида: «Ёмонликлардан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди», дейилган.

307/4. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй муслима аёллар, бир қўшни иккинчи бир қўшнисига агар қўйнинг туёғини туҳфа қилиб беришда ҳам ҳеч бир нарсани оз кўрмасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.  

308/5. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қўшни қўшнисини деворига (ёғоч) мих қоқишдан ман қилмасин», дедилар. Сўнгра Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Нима учун мен сизларни бу суннатдан юз ўгирган ҳолда кўряпман?! Аллоҳга қасамки, мен суннатни кафтларингиз ўртасига қўяман (яъни, ораларингизга ташлаб, бу масъулиятдан ўзимни қутқараман)», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.  

309/6. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, қўшнисига озор бермасин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.  

310/7. Абу Шурайҳ ал-Хузоъийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, қўшнисига яхшилик қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин», дедилар. Имом Муслим мана шу лафз ила ривоят қилганлар. Имом Бухорий эса баъзисини ривоят қилганлар.

311/8. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, менинг икки қўшним бордир. Қайси бирларига ҳадя қилай?» десам, у зот соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эшиги яқинига», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари.  

312/9. Абдуллоҳ ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳузуридаги дўстларнинг яхшиси дўсти учун хайрли бўлганидир. Аллоҳ ҳузуридаги қўшниларнинг яхшиси қўшниси учун хайрли бўлганидир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой