38-БОБ. Кишининг ўз аҳли ва қарамоғидаги бошқа кишиларни Аллоҳга итоатли бўлишларига буюриб, ман қилинган нарсалардан узоқлаштириб, Аллоҳга мухолиф бўлмоқдан қайтариб одоб бериши вожиблиги баёни

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг» (Тоҳа сураси, 132-оят);

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланг» (Таҳрим сураси, 6-оят), деб айтган.

299/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам неваралари Ҳасан ибн Али садақага келган хурмолардан бирини оғизларига солганларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бў (ёш болани қўрқитиш учун айтиладиган ибора), ундай қилма! Уни улоқтиргин. Биз садақа емаслигимизни билмасмидинг?» дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «Бизга садақа ҳалол эмас», дейилган.

300/2. Абу Ҳафс Умар ибн Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдул Асаддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Мен ёшлик пайтимда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига ўтирдим. (Овқат пайтида) қўлим товоқнинг ҳар томонидан айланганида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй болакай, аввал «Бисмиллоҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ҳамда ўзингнинг олдингдан егин», дедилар. Бундан кейин овқат ейиш одатим мана шу тарзда бўлди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

301/3. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Барчаларингиз ҳомийсиз ва қўл остингиздагиларга масъулсиз. Имом ҳомийдир. Ва қўл остидагиларга масъулдир. Киши ўз аҳлига ҳомийдир. Ва қўл остидагиларга масъулдир. Хотин эрининг уйида ҳомийдир ва қўл остидагиларга масъулдир. Хизматкор бошлиғи молида ҳомийдир. Ва қўл остидагиларга масъулдир. Барчангиз ҳомийсиз ва қўл остингиздагиларга масъулсиз», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

302/4. Амр ибн Шуъайб оталаридан, оталари боболаридан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар. Агар ўн ёшга кириб ҳам (намоз ўқишмаса), уларни уринглар. Ва ётоқда ораларини ажратиб, алоҳида қилиб қўйинглар», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

303/5. Абу Сурайё Сабра ибн Маъбад ал-Жуҳайнийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Болаларингиз етти ёшга киришганида намоз ўқишни ўргатинглар. Ўн ёшга кириб ҳам (намоз ўқишмаса), уларни уринглар», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Абу Довуднинг бошқа ривоятларидаги лафзда: «Болаларингиз етти ёшга етишганида намозга буюринглар» бўлиб келган.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой