30-БОБ. Шафеъ (воситачи бўлиш) баёни

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Ким (одамлар орасида) чиройли – ҳақ тараф олиш билан тараф олса, ўзига ҳам унинг савобидан бир улуш тегур», деб айтган (Нисо сураси, 85-оят).

247/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга бирор ҳожатталаб киши келса, атрофларидаги ўтирганларга юзланиб: «Шафеъ бўлинглар, ажр оласизлар ва Аллоҳ Ўз набийсининг тили билан яхши кўрилган нарсани ҳукм қилдиради», дердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Баъзи ривоятларда «Хоҳлаган нарсаси билан ҳукм қилдиради» бўлиб келган.

248/2. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Барира ва унинг эри ҳақида келтирилган қиссада Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Барирага: «Агар ўз эрингга мурожаат қилсанг, яхши бўларди», деганларида, Барира: «Эй Расулуллоҳ, эримга қайтишни буюрасизми?» деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Шафеъ (воситачи) бўламан, холос», дедилар. Барира эса: «Эримга менда ҳожат йўқ», деди. Имом Бухорий ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой