20-БОБ. Яхшиликка далолат қилиш ва ҳидоятга ёки залолатга чақириш баёни

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Сиз (одамларни ҳам ёлғиз) Парвардигорингизга (ибодат қилишга) чорланг» (Қасос сураси, 87-оят);

«(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли – динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг» (Наҳл сураси, 125-оят);

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз» (Моида сураси, 2-оят);

«Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган жамоат бўлсин» (Оли-Имрон сураси, 104-оят), деб айтган.

174/1. Абу Масъуд Уқба ибн Амр ал-Ансорий ал-Бадрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса (йўналтирса), унга амал қилувчининг савобидек ажр ёзилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

175/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳидоятга чақирса, эргашувчи кишининг савобидек унга ҳам ажр бўлади. (Бу билан амал қилган кишининг) савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. (Бу билан амал қилган кишининг) гуноҳидан бирор нарса камаймайди» дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

176/3. Абу Аббос Саҳл ибн Саъд ас-Соъидийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни: «Эртага бу байроқни бир кишига бераманки, Аллоҳ таоло у кишининг қўлида (мамлакатни) фатҳ қилади. У Аллоҳ ва расулини яхши кўради. Уни ҳам Аллоҳ ва расули яхши кўради», деганларида, кишилар у байроқни қайси бирларига берилиши ҳақида кечаси гаплашиб чиқишди. Қачонки, тонг отганида кишилар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига етиб келишди. Барчалари байроқни ўзларига берилишини умид қилишар эди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Али ибн Абу Толиб қаерда?» деганларида, улар: «Эй Аллоҳнинг расули, унинг кўзи оғрияпти», дейишди. У зот: «Мени унинг олдига олиб боринглар», дедилар. Бас, у зот олиб борилганида, Алининг розияллоҳу анҳу кўзларига муборак тупукларини суртиб дуо қилдилар. Бас, у киши худди оғриқ бўлмагандек тузалиб кетдилар. Ва байроқ у зотга берилди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг расули, улар биз каби (мусулмон) бўлмагунларича урушавермайми?» деганларида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сен уларнинг турган жойларигача охиста юриб бор. Кейин уларни Исломга чақир. Ва Аллоҳнинг ҳаққидан вожиб бўлган нарсаларнинг хабарини бер. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилмоғи қизил туядан ҳам яхшироқдир», дедилар. (Қизил туя ўша пайтда араблардаги энг қимматбаҳо буюм бўлган.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

177/4. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Аслам қабиласидан бўлган бир йигит: «Эй Аллоҳнинг расули, мен ғазотга (урушга) боришни хоҳлайман-у, лекин унга тайёргарлигим йўқ», деганида, у зот: «Фалончи кишига боргин, у урушга тайёргарлик қилган-у, аммо касал бўлиб қолди», дедилар. Йигит ҳалиги касал киши ҳузурига бориб: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сенга салом йўлладилар ва тайёргарлик қилиб қўйган нарсангни менга беришингни айтдилар», деганида, у киши хотинига: «Эй фалончи, мен тайёрлаб қўйган нарсани бу йигитга бериб юбор. Ундан бирор нарсани олиб қолмагин. Аллоҳга қасамки, ундан бирор нарса олиб қолсанг, барака берилмас», деди. Имом Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой