18-БОБ. Янги пайдо бўлган бидъатлардан қайтариш баёни

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос» (Юнус сураси, 32-оят);

«Китобда (яъни, тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз)» (Анъом сураси, 38-оят);

«Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг» (яъни, Қуръон ва суннатга)» (Нисо сураси, 59-оят);
«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр» (Анъом сураси, 153-оят);

«Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади» (Оли-Имрон сураси, 31-оят), деб айтган.

169/1. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бизнинг ишимизда диндан бўлмаган бирор янгилик қилса, бас, у рад қилингандир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Муслимнинг ривоятларида: «Кимки бизнинг ишимиз бўлмаган бирор амални бажарса, бас, у рад қилингандир», деб келтирилган.
 
170/2. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам агар хутба қилсалар, икки кўзлари қизариб, овозлари баландлашиб, ғазаблари яна ҳам кучайиб, гўёки тонгда ва кечқурун (душман) аскарлари ҳамла қилишидан огоҳ этгандек бўлардилар. Ва у зот: «Мен ва Қиёмат мана бундай юборилдим», деб кўрсатгич ва ўрта бармоқларини (бир-бирига) яқин қилардилар. Ва яна у зот: «Аммо баъд, сўзнинг яхшиси Аллоҳнинг китоби, ҳидоятларнинг яхшиси Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳидоятлари, ишларнинг ёмони ҳар бир янги пайдо бўлган (бидъат) ишдир. Ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар. Сўнгра яна: «Мен мўминларга ўз нафсидан ҳам ҳақлироқман. Ким мол-дунё қолдирса, унга аҳли ҳақлироқдир. Ким қарз ёки оила ва болаларини қолдирса, (уларнинг масъулияти) менга ва менинг гарданимга», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

171/3. Иброз ибн Сориядан ривоят қилинган 157-рақамли ҳадис ҳам бу бобга далил қилинади.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой