8-БОБ. Собитқадамлик (истиқомат) баёни

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Ўзингизга буюрилгани каби тўғри йўлда бўлинг» (Ҳуд сураси, 112-оят);

«Албатта Парвардигоримиз Аллоҳдир, деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри устувор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар. Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир» (Фуссилат сураси, 30–32-оятлар).

«Албатта Парвардигоримиз Аллоҳдир, деган, сўнгра (тўғри йўлда) устувор бўлган зотлар учун хавфу хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар», (Аҳқоф сураси, 13–14-оятлар) деб айтган.

85/1. Абу Амр Суфён ибн Абдуллоҳдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Эй Аллоҳнинг расули, менга Исломдаги бир сўзни айтингки, мен бу ҳақда сиздан бошқа бирор кишидан сўрамайин», десам, у зот: «Имон келтирдим, деб айт, сўнгра истиқоматда бўл (яъни, Аллоҳга итоат қилиб, Унга мухолиф бўлишдан ўзингни тийгин)», дедилар». Имом Муслим ривоятлари.

86/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мўътадил бўлинглар (ғулувга ҳам кетманглар, камчиликка ҳам йўл қўйманглар), тўғри йўлни қасд қилинглар. Билингларки, сизлардан бирортангиз амали билан ҳам нажот топа олмайди», деганларида, «Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаттоки мен ҳам. Фақатгина Аллоҳ раҳмати ва фазлига олганларгина нажот топишади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой