6-БОБ. Тақво баёни

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар» (Оли Имрон сураси, 102-оят);

«Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар» (Тағобун сураси, 16-оят);

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар» (Аҳзоб сураси, 70-оят);

«Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур» (Талоқ сураси, 2-3-оят);

«Эй мўминлар, агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур ва ёмонлик – гуноҳларингизни ўчириб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Анфол сураси, 29-оят), деб айтган.

69/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга «Кишиларнинг ҳурматлиси ким?» дейилганида, у зот соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Уларнинг тақволиси», дедилар. «Бу ҳақда сўрамаяпмиз», дейишди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, Халилуллоҳ ўғли, пайғамбар ўғли, пайғамбар ўғли Аллоҳнинг пайғамбари Юсуфдирлар», дедилар. «Бу ҳақда сўрамаяпмиз», дейишди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, мендан араб қабилаларини сўраяпсизларми? Жоҳилиятдаги яхшилари Исломдаги яхшиларидир. Агар (шариат аҳкомларини билиб) фақиҳ бўлишса», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

70/2. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта дунё ёқимли, ям-яшилдир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир. Ва қандай амал қилишингизга қарайди. Дунё ҳамда аёллар фитнасидан четланинг. Чунки Бани Исроилнинг биринчи фитнаси аёлларда бўлган эди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

71/3. Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффатни ва беҳожат бўлишни сўрайман», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

72/4. Абу Тариф Адий ибн Ҳотам Тоийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки бир нарсага қасам ичиб, сўнгра ундан-да Аллоҳга тақволи нарсани кўрса, тақволигини қилсин», деб айтганларини эшитдим». Имом Муслим ривоятлари.

73/5. Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Боҳилийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадоъда қуйидагича хутба қилганларини эшитдим: «Аллоҳдан тақво қилинглар. Беш вақт намозни адо қилинглар. Рўза ойининг рўзасини тутинглар. Молларингиз закотини беринглар. Бошлиқларингизга итоат қилинглар. Шунда Раббиларингизнинг жаннатига кирасизлар». Имом Термизий ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой