Фатво (122)
ФАТВО. Луғатда «тушунтириш, изоҳ, ҳукм, мураккаб-қийин саволга жавоб бериш» маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса муфтий ёки уламолар ҳайъати томонидан сўровчи кишига асосли далиллар асосида шаръий-ҳуқуқий ҳукмни баён қилиб бериш «фатво» дейилади.
Айтингчи, электрон гаджетларга (мобил телефон, планшет, компьютер) юкланган Муқаддас Қуръон оятларини таҳоратсиз ўқиш мумкинми?
Савол: Мен қуйидаги битим турларини тузишим мумкинми:
а) рухсат этилган нарсалардан биронтасини қарзга сотиб олиш, фақат агар белгиланган муддатда товар нархини тўлай олмасам, қарзни тўлаш кечиктирилган ҳар бир ой учун пеня ҳам тўлаш шарти билан;
б) рухсат этилган нарсалардан биронтасини ижарага олиш, фақат агар ҳар ойлик тўловни кечитирадиган бўлсам, муддат ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳам тўлаш шарти билан.
Шариат талабига мувофиқ холда сўйилган чорва ҳайвонларидан олинадиган ширдондан фойдаланишнинг бирон-бир муаммоли томони йўқ. Лекин бугунги кунда бозорларимизга номусулмон мамлакатлардан кириб келаётган, таркибида қорамол ширдони бўлган пишлоқлар ниҳоятда кўп. Айни ҳолат биз мусулмонлар мана шундай пишлоқни истеъмол қилсак бўладими ёки йўқми деган саволни келтириб чиқармоқда.
Муҳтарам уламоларимиз куйидаги масала ҳақида нима ҳукм чиқарадилар: Бугунги кунимизда шoкалад, торт, музқаймоқ ва бошқа жуда кўп махсулотларда желатин номли аралашма истемол қилинмоқда. Уларнинг баъзилари чўчқанинг териси ва суягидан кимёвий усулда олинади. Дунё уламолари томонидан бу борада турлича фикр ва фатволар берилган.