28.11.2020 12:03
Ҳалима Аден Аллоҳнинг розилиги учун модел бизнесини тарк этади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Ҳижобдаги супермодел Ҳалима Аден шов-шувли баёнот берди - мусулмон аёл ўзининг моделлик карераси диний қадриятларига таҳдид сола бошлагани туфайли халқаро подиумларни тарк этишга қарор қилди. Ҳижобда жамоатчиликка маълум бўлган биринчи моделлардан бирига айланган Аден, машҳур брендларнинг шоуларида, жумладан, Кане Уэст кийим-кечак линиясида ҳижобда катнашган. Сўнгги кунларда Ҳалима ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашган бир неча постларини чоп этди.