10.07.2022 14:04
Сохта табиблар, фолбинлар, дуохон ва азайимхонларнинг беморларни даволашлари шаръан нодуруст эканлиги ҳақида
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Фатво
Аллоҳи таолонинг ўз бандаларига бу дунёда атоэтган неъматлари беҳисоб бўлса-да, уларнинг ичида энг улуғи – бу сиҳат-саломатликдир. Бу неъматнинг инсон учун нақадар қадрли ва аҳамиятли эканини ўз бошидан бироз ҳасталик дамларини кечирган ҳар бир инсон яхши билади, албатта. Инсон ҳаёт давомида ўзини қанчалик эҳтиёт қилиб юришига қарамай, гоҳ оғир, гоҳ енгил баъзибир дардларга чалиниб туришлиги табиий бир ҳолдир. Касалликнинг турлари жуда кўп бўлиб, уларнинг даволари ва ҳар бир дардга муносиб дору-дармонлари мавжуд эканлиги қадимдан исботланиб келинади.