12.02.2021 17:59
Туркманистон президенти ўз ўғлини Бош вазир ўринбосари этиб тайинлади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
Бундан ташқари, 39 ёшли Сердар Бердимухамедов Олий назорат палатасининг раиси бўлади ва мамлакатнинг Давлат хавфсизлик кенгаши таркибига киритилади. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ўзининг 39 ёшли ўғли Сердарни Бош вазир ўринбосари ва Олий назорат палатасининг (молиявий-иқтисодий масалалар бўйича давлат назорат органи) раиси этиб тайинлади, шунингдек, мамлакатнинг Давлат хавфсизлик кенгаши таркибига киритди. Бу ҳақида Turkmenportal хабар қилди.