19.09.2019 15:48
Эрон олий етакчиси АҚШ билан ҳар қандай музокаралардан бош тортиш борасида изоҳ берди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Эрон олий етакчиси оятулло Али Хаменеи Қўшма Штатлар билан ҳар қандай музокараларга кескин қарши чиқди. Унинг баёнотида таъкидланишича, агар Эрон америкаликлар билан музокараларга рози бўлганида, бу Вашингтоннинг санкциялар сиёсати муваффақиятли эканлигидан ва унинг Теҳронга ўз шартларини ўтказиш имкониятидан далолат берган бўларди.