"Ал-Ҳарам" масжидида роботлар сони ошади
Икки муқаддас масжид Бош бошқармаси Катта масжидни дезинфекция қилиш учун фойдаланиладиган роботлар сонини кўпайтиришини маълум қилди. Ҳар куни Катта масжидни хавфсиз ва соғлом муҳит яратиш мақсадида дезинфекция қилиш учун 4500 литрдан ортиқ восита ишлатилади.
Макка зиёратгоҳларига юқори технологик санитария эшиклари ўрнатилди
Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишига қарши курашишнинг янги юқори технологияли усуллари жорий этилмоқда. Кеча Икки муқаддас масжиднинг Бош дирекцияси Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромга кираверишда юқори технологияли санитария эшигини фойдаланишга топширди.
Ўзбекистон кассалари ва пул омборхоналарида дезинфекция ўтказилмоқда – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд тўловларни чеклашни тавсия қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, тўловларни амалга оширишда нақд пулдан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келадиган каналлардан бири бўлиши мумкин. Қоғоздаги вируснинг умр кўриш давомийлиги 3-4 кунни ташкил қилиши мумкинлиги айтилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати.