23.10.2019 19:16
Шаккоклар гумроҳлиги ҳақида (эркин фикрловчиларнинг нотўғри тушунчалари ҳақида)
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
Илоҳий чегаралардан чиққан гумроҳликдаги ўз фикрини тўғри деб билувчи нодонлик етти хил турда бўлади. Биринчи тур – Уни тасаввурлар ва хаёлотлар орасидан қидирган, Унинг учун таъриф ва тавсиф излаган, топа олмаганидан кейин эса Уни инкор қила бошлаган ва Унинг ҳаракатларини табиат ва юлдузлар билан боғлаган эканлиги сабабли Аллоҳ Таолога эътиқоди йўқ шахслар нодонлиги.