08.04.2019 13:30
Бу ерда ким ўзи варвар? Ғарбда исламофобия
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
Яқинда оқ танли Брентон Таррант томонидан 50 кишининг оммавий равишда ўлдирилиши ғарб жамиятларидаги жиддий муаммо – исламофобияга эътиборни жалб қилди. Исламофобия сабабларини аниқ айтиш қийин. Кўплаб тадқиқотчилар 11 сентябрь воқеалари ва шундан кейинги террорга қарши урушни сабаб қилиб келтиради. Гарчи мусулмонларга қарши кайфиятлар 11 сентябрдан кейин ҳақиқатда кучайган бўлсада, бу ўн йилдан кейин ҳам исламофобия тобора кучайиб бораётганлигини изоҳлай олмайди.