Усмон мусҳафи Санкт-Петербургдан Грознийга тақдим этилади
Усмон мусҳафи ― Қуръоннинг энг қадимий қўлёзма нусхаси, антиквар факсимиле кўринишида, Санкт-Петербургдан Чеченистон Республикаси маданият вазирининг биринчи муовини Ойша Қодированинг ташаббуси билан қайта қурилиши режалаштирилган Грознийдаги «Қуръон музейи»га берилади.
“Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофаг ускуналари алмаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 115-сонли “Усмон Мусҳафини талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида”ги Қарорига ва 2019 йил 25 июндаги 01-07/44-7-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси”нинг Баённомасида кўрсатилган 1-2-бандларининг ижроси юзасидан “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагнинг ҳавони тозалаб, намликни бир меъёрда таъминлаб турувчи ускунасининг хизмат қилиш муддати тугагани туфайли 2019 йилнинг 5-6 август кунлари ушбу ускуна янгисига алмаштирилди.