05.04.2021 04:32
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини сохта “табиб”ларга ишонмасликка чақирди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
Оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди. Бу меъёр Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.