27.11.2018 20:56
The Telegraph: Путин халқаро ҳуқуқни писанд қилмаган ҳолда сиёсий беқарорликни юзага келтирмоқда
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
Қора денгиз акваториясида Россия ҳарбий-денгиз кучлари томонидан Украинанинг учта ҳарбий кемасини қўлга олиш шуни кўрсатадики, Москва ўз қўшнисини қўрқитиш борасида ғайрат кўрсатиш ниятидан қайтгани йўқ. Украиналикларни Москва ўзининг ҳудудий сувлари деб ҳисоблайдиган ҳудудга ноқонуний кирганликда айблаган ҳолда Москванинг хабар қилишича, улар Украинанинг иккита кемасига қарата ўқ отган, яна бир кемани эса ўз кемаси билан бориб урди.