22.07.2019 12:40
Омскда уларнинг сони 30 фоизга етган ҳарбий-мусулмонлар учун масжид очилди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Омскда темир йўл бригадаси ҳарбий қисми ҳудудида мусулмон ҳарбий хизматчилар учун ибодатхона очилди. Бир йил олдин шу ернинг ўзида православ часовня очилганди. Бу ҳақида ИА Омск-Регион хабар беради. Темир йўл бригадаси командири полковник Сергей Шишкиннинг таъкидлашича, қисмдаги ҳарбий хизматчиларнинг 30%дан ортиғи – мусулмонлар бўлиб, православ ибодатхонаси билан бир қаторда масжид очилиши «Россия халқлари биродарлиги ҳақида гапиради».