close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Панжшанба куни жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари яна зиёда бўлди. Шул ҳолатда ўлтурганларға дедиларки: “Қалам ва коғоз (қоғоз) келтурунглар, мен сизларға бир нарса ёзуб берай, токи мендин сўнг гумроҳ бўлуб (адашиб) кетманглар”.
Ҳозирлардин баъзилари дедилар: “Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламға беморлик ғолиб келганлигидин бу сўзни қилуб турубдурлар. Алҳамду лиллоҳ, бизларда Қуръони карим мавжуддурлар. Бизлар учун Қуръон кофий (кифоя қилувчи)дурлар”.
Баъзилари дедилар: “Қалам ва коғоз келтурайликки, деганларин ёзуб берсунлар”.
Ўртада ихтилоф ва жанжал пайдо бўлди. Кейин ҳазрати рисолатмаоб соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳаммаларинг бул ердин туруб кетинглар”.
Бу воқеадин кейин ўшал кун уч нарсаға васият қилдилар:
1)    бутун Арабистондин яҳудларни чиқаруб юборилсун;
2)    атрофдин келган вафд (элчи, вакил)ларни иззатларин ва меҳмондорликларин ҳамиша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидагидек қилунсун;
3)    Қуръони карим ҳақларида ниҳоятда эҳтимом этулсун. Ани билунсун ва анга амал қилунсун.
Ўшал кун (пайшанба) намози мағриб (шом)ға қадар тамом намозларда ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари имом бўлдилар. Намози мағрибда сураи “Вал-мурсалот”ни ўқудилар.
Панжшанба куни намози ишо (хуфтон)ға чиқмак учун уч бор қасд қилдилар. Ҳар сафар таҳорат қилмак учун ўлтурсалар, беҳушлик торий (содир) бўла берди. Охири ҳазрати Абу Бакрға имомат учун амр бердилар.
Шул ҳукмдин кейин ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларида ўн етти намозға ноиби имом бўлдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase