close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бу китобда зикр этулган ғазотлар баёнидин ҳар бир мусулмон ниҳоятда яхши фаҳм қила олурки, жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида қилунғон урушлар ҳеч нафсоний ғараз, ё мамлакат олмак учун, ё золимона суратда бўлмагандур. Балки душманлар ҳамлалариға жавоб, ё золимона ҳужумлариға мудофаадин иборат эрди.
Ислом дини бошқа динларға душманлик қилмас, ё аҳлларин зўрлик ила ўзиға олмакға иқдом этмас (қадам босмас). Ҳақиқатда, Ислом дини бутун дунё халқи учун Аллоҳ таолонинг раҳматидур. Агар дунё халқи Ислом идораси (бошқаруви)ға ўзун тобшурса, тамом олам амну омон ила ҳаёт кечурур, бир-бирлариға душман бўлмаслар, жангу жадал қилмаслар. Ҳамма олам ширу (суту) шакар бўлғон ҳолда гузора (умргузаронлик) қилурлар. Лекин афсуски, жаҳон халқи бу нукта (чуқур ва нозик маъноли сўз)ни тушуна олмаслар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase