- Бўлим: Нурул басар
- Жума, Июл 29 2022
Жаноб рисолатмаоб соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбийя сулҳидин бир сана кейин, ўтган санаси (йили) мушриклар сабаб бўлуб, қила олмағон умраларин қазоси учун Мадинаи Мунавварадин Маккаи Мукаррамаға жўнадилар. Бу воқеа ҳижратнинг еттинчи санаси зулқаъда ойида эрди. Саҳобалардин ўтган сана умра қила олмай қайтган зотлар бу сана ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила баробар кетдилар.
Вақтики, Қурайш жамоаси (қабиласи) бу хабарни эшитдилар, ҳаммалари муоҳада шартлариға мутобиқ Маккани холи қилуб бердилар. Халқ ўртасида Муҳаммад алайҳиссалом ва асҳоблари ниҳоятда оч ва қийналган ҳолдалар, деб (гап) тарқатдилар. Кейин мусулмонлар Ҳарами шарифға кирар вақтларида бутун Қурайш саф тортиб, тамошо қилуб турдилар.
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидға кирган замонлари ўнг қўлларин эҳромдин чиқардилар ва дедилар: “Аллоҳ таоло раҳматиға дохил қилсун, шундоғ бир инсонники, бугун кофирларға ўзин кучлик ва баҳодир кўрсатур”. Кейин келуб, Ҳажари асвадни ўпуб, тез-тез юрдилар. Тамом саҳобалар ҳаммалари ҳам жанобға иқтидо қилуб, тез-тез юрдилар. Уч бор тавофни шул кайфиятда қилдилар. Қолғонларин оҳиста юриб қилдилар.
Бу тавофда жаноб Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида юруб, баланд овоз ила бу дуо (зикр)ни ўқур эрдилар:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ، صَدَقَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وأعزَّ جُنْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ
Бу воқеа, алҳамду лиллоҳ, ўтган тушларида кўрган воқеани ўзи эрди. Аллоҳ таоло тушларин рост қилуб кўрсатди.
Маккаи Мукаррамада уч кун турдилар. Чунки Ҳудайбийя сулҳида шундоғ шарт қилунғон эрди ва шул сафарларида Маккаи Мукаррамада волидамиз ҳазрати Маймуна розияллоҳу анҳони ўз никоҳлариға олдилар. Бу зот Ҳамза розияллоҳу анҳунинг хотунлари эрдилар. Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охири завжаи муҳтарамалари шул зот эрдилар.