- Бўлим: Нурул басар
- Жума, Июл 29 2022
(Иккинчи) Байъати Ақабадин илгари жаноб Рисолатпаноҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун кофирлар ила урушмак ва қон тўкмакға изн йўқ эрди. Балки, Аллоҳ таолоға дуо қилмак, азиятларға сабр этмак, нодонлар гуноҳларидин ўтмакға маъмур (буюрилган) эрдилар.
Қурайш жамоаси (қабиласи) мусулмон бўлғонларни эзмак, аларни диндин ёнмак (қайтмоқ)ға мажбур этмак ва мамлакатдин суруб юбормак каби зулмларға беибо машғул эрдилар. Бечора мусулмонлар баъзилари кофирлар қўлларида азобда қолғон, баъзилари қочуб ва бекиниб ҳаёт кечирмакда бўлғон ҳолда эрдилар.
Ана шул ҳолда Аллоҳ таоло ҳазрати Набий карим соллаллоҳу алайҳи васалламға кофирлар ила урушмак, мусулмонларға зулмдин нажот бермакға ва ҳақ дин(ни) мудофаа этмакға изн нозил қилди. Бу хусусда ҳаммадин аввал нозил бўлғон оятлар булар эрди:
أُذِنَ لِلَّذِينَ يُقَاتَلُونَ بِأَنَّهُمْ ظُلِمُوا وَإِنَّ اللَّهَ عَلَى نَصْرِهِمْ لَقَدِيرٌ. الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ بِغَيْرِ حَقٍّ إِلَّا أَنْ يَقُولُوا رَبُّنَا اللَّهُ وَلَوْلَا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَبِيَعٌ وَصَلَوَاتٌ وَمَسَاجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا اسْمُ اللَّهِ كَثِيرًا وَلَيَنْصُرَنَّ اللَّهُ مَنْ يَنْصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ. الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ
“Изн берилди урушулуб турган мусулмонларға ҳам, чунки аларға зулм бўлди. Ва албатта, Аллоҳ таоло буларнинг ёрдамлариға қодирдур. Ул мазлумларғаки, чиқарилар ўз уйларидин ноҳақ, магар шунинг учунки, дерлар: “Бизнинг Парвардигоримиз Аллоҳдур”. Ва агар бўлмаса эрди Худонинг дафъ қилиши одамларни баъзиларин баъзилари ила, албатта барбод қилунур эрди насоронинг хилватхона ва ибодатхоналари ва яҳуднинг ибодатхоналари ва мусулмонларнинг ул масжидларики, анда Худонинг номи кўб ёд қилунур. Ва албатта, Худо ёрдам берур, ул кишиғаки, Анга ёрдам берур. Албатта, Худо қувватлик, ғолиб зотдур. Ул зотларики, агар биз аларға дунёда ҳукумат берсак, намозларин ўқурлар ва закотларин берурлар ва яхши ишға буюрурлар ва ёмон ишдин ман қилурлар ва Худонинг ихтиёридадур ҳамма ишнинг охири” .
Кейин бу ояти карима нозил бўлди:
وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّى لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّهِ ...
“Ва урушунглар кофирлар ила токи, дунёда фитна қолмасун. Ва дин холис Аллоҳ таоло учунгина бўлсун, Андин бошқаға ибодат қилмасунлар...”
Мана бу воқеалардин кейин ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромға Маккадин Мадинаға ҳижрат қилмак учун ижозат бердилар.