close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳазарот асҳоби киром розияллоҳу таоло анҳум икки жамоаға бўлунурлар. Бир жамоа муҳожирини киромдурлар. Булар Худою Расул ризо ва хушнудликлари учун ҳар бир маҳбубларидин кечиб, азиз ватанларидин ҳижрат қилғон зотлардурлар. Яна бир жамоа ҳазрат Расули аъзам соллаллоҳу алайҳи васалламға, тамом муҳожирларға ватанларидин жой берган, алар учун зоҳирий паноҳ бўлғон ва ҳар бир азиздин азиз нарсаларин алардин дариғ тутмаган, Мадинаи Мунаввара мусулмонларидурлар. Бу бахтиёр жамоани Ислом тарихида “Ансори киром”, деб ёд этилур, розияллоҳу анҳум ажмаъин. Ҳазарот ансори киром ўрталарида Ислом динин тарқатилиши ажиб воқеалар ила бошланур.
Сийрати муборака уламолари дебдурларки: “Аллоҳ таборак ва таоло кўрдики, Қурайш жамоаси (қабиласи) ўзларидин пайдо бўлғон азимуш-шаън (шаъни улуғ) пайғамбарни қадр қилмадилар, қўлларидин келган кулфату азиятни ул жанобдин дариғ тутмадилар, ўзлари иймон келтурмадилар ва бошқаларни ҳам Ислом диниға мушарраф бўлушдин ман этдилар. Аҳвол бу даражаға етганда, Парвардигор Ўз ҳабибиға меҳрибон бўлди, бу шамъи рисолат (пайғамбарлик чироғи) учун бегоналардин жонфидо парвоналар пайдо қилди, хақ дини учун содиқ фидокорлар еткузди. Ўтган кунларда ҳабибиға ва ҳабибин жоннисор (жон фидо)лариға берган ширин ваъдалари вужудға кела бошлади.
Расули мақбул соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамада, ҳаж мавсимида ҳаж учун келган ҳар бир қабила (ўрнашган) жойлариға боруб, аларға ўзларин пайғамбар эканликларин билдуруб, аларни Ислом диниға даъват бера (қила) бошладилар. Бир кун Жаноб одатлариға мутобиқ (мувофиқ) қабилаларға таблиғ (даъват) қасдида Минода Ақаба қошидин ўтуб турганларида, Ясриб (Мадина) шаҳрининг суккон (аҳоли)ларидин Хазраж қабиласин бир неча одамларин кўруб қолдилар. Парвардигори олам азалда бу жамоаға саодат насиб этган экан, Набий карим соллаллоҳу алайҳи васаллам мулоқотлариға мушарраф бўлдилар. Алардин савол қилдилар: “Сизлар кимлардурсизлар?” Алар жавоб бердилар: “Бизлар Хазраж жамоаси (қабиласи)дин бир неча кишидурмиз”. Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизлар ўшал яҳудлар ила дўстлик (иттифоқчилик) қилғон жамоадиндурсизларми?” Алар: “Оре”, дедилар. Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ижозат берурсизларми, мен сизларға бироз сўз қилсам?” Алар дедилар: “Сўз қилсунлар, бизлар эшитурмиз”. Кейин Жаноб аларни Худо тарафиға даъват қилдилар. Ислом диниға кирмакларин талаб (таклиф) этдилар. Қуръони каримдин бир неча оят тиловат қилуб эшитдурдилар.
Булар ҳақлариға Аллоҳ таолонинг инояти аввалдин жилва қилғон эрди, яъни буларнинг ватанларидаги яҳудлар булар ила тез-тез жанг қилуб турур эрдилар. Баъзи вақтларда дер эрдиларки: “Оз кунда бир улуғ пайғамбар дунёға келмакчидурлар, ул жаноб пайдо бўлуб, пайғамбарлик даъво қилсалар, биз яҳудлар ул зотға иймон келтурурмиз, кейин сиз мушрикларни дунёдин қириб тугатурмиз”. Яҳудларнинг бу таҳдидлари Ясриб (Мадина) арабларин дилларида турур эрди.
Вақтики, жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам бу неча нафар хазражийға йўлуқуб, ўзларин набийликларин арз (баён) қилуб эрдилар, алар бир-бирлариға боқуб дедиларки: “Худо номиға қасам, бул зот ўшал яҳудлар хабар берган пайғамбардурлар. Эй биродарлар, бизлар яҳудлардин аввал бу жанобға иймон келтурайлик, бу шарафни бизлар ҳаммадин аввал олайлук”. Кейин ҳаммалари иймон келтурдилар.
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аларға Ислом таълимотин иршод (баён) қилдилар. Алар дедилар: “Ё Расулаллоҳ, бизнинг қавмимиз бу кунларда ниҳоятда ноиттифоқдурлар, ўз ўрталарида мисли кўрулмаган адоватлар пайдо қилғондурлар. Аллоҳ таоло жанобларин сабаб айлаб, ҳаммамиз шир (сут)у шакар бўлуб кетсак, ўзларидин азизу мукаррам бир киши дунёда бўла олмас”.
Кейин алар ватанлариға қайтдилар. Булар ҳаммалари олти нафар эрдилар. Асмои муборака (исми шариф)лари будур:
1) Асъад ибн Зурора;
2) Авф ибн Ҳорис;
3) Рофеъ ибн Молик;
4) Қутба ибн Омир;
5) Уқба ибн Омир;
6) Жобир ибн Абдуллоҳ.
Бу саодатманд бандалар Мадинаға қайтуб боргач, тамом халқға ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳволи шарифаларин баён қила бошладилар ва аларни Худо тарафиға даъват қилдилар, Ислом динидаги маҳосин (гўзал таълимот)ларни ҳар ерда сўзлаб турдилар.
Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам авсофи алийя (олий сифат)лари ила Мадина уйлари тамом тўлди. Қачон бир ерда мажлис бўлса, анда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида яхши баёнлар бўлур эрди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase