close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Набийи маъсум соллаллоҳу алайҳи васаллам аждод (бобо)ларидин бўлғон Ҳошимнинг насли ёлғуз Абдулмутталибнинг ўзи эрди. Андин бошқа фарзанди йўқ эрди. Лекин Абдулмутталибнинг бир мунча авлоди (ўн ўғил ва олти қизи) бор бўлуб, машҳурлари Абу Толиб, Аббос, Ҳамза ва Абдуллоҳ эрдилар. Абдулмутталиб бу фарзандларидин Абдуллоҳни кўб яхши кўрур эрди. Анга Бани Зуҳра қабиласи (уруғи)нинг буюк сардори Ваҳбнинг қизи Оминани олуб берди. Чунки ҳазрати Омина Қурайш жамоаси (қабиласи)да насабу шарафда ҳаммадин баланд қиз эрдилар ва ҳазрати Абдуллоҳ уйланган вақтларида (Оминанинг) ёшлари ўн саккизларда эрди. Манкуҳа (жуфти ҳалол)лари ҳазрати Омина ила қайноталарин (Ваҳб ибн Абдуманофнинг) уйларида қўшулдилар, уч кунғача алар уйларида турдилар, шул муддатда ҳазрати Саййидул кавнайн (икки олам сарвари) ва Расулус-сақалайн (инсу жинлар пайғамбари) соллаллоҳу алайҳи васаллам нури ақдас (муборак)лари ҳазрати Оминаға ўтди ва ул зот қудсий (муборак) сифот (сифатлар)ға ҳомила бўлдилар. Ҳамл (ҳомиладорлик) замонасида оғирлик ва бошқоронгғулик деган нарсаларни билмадилар, яъни ҳамллари одатдаги ҳамллардин бошқа бўлди.
Ҳазрати Абдуллоҳ аҳлия (аёл)лари ила Маккаи Мукаррамада эрдилар, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарин қоринларида (бир ривоятга кўра) икки ойлик бўлғонларида, оталари сафарға чиқдилар, сафарда бемор бўлдилар. Беморлик ҳолларида Маккаи Мукаррамаға етолмай, Мадинаи Мунавварада тоға жамоаларин (Адий ибн Нажжор уруғининг) қошларида бир неча муддат қолдилар. Охир шул ерда вафот қилдилар. Қабрлари Мадинаи Мутаҳҳарада Ҳарами Шариф (Масжиди Набавий)ға яқин бир ердадур.
Ҳазрати Омина ҳамллариға тўққуз ой тўлғонда, тўлғоғ дардини(нг) муқаддимасини сеза бошладилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase