31.03.2020 09:14
Тозаликка риоя қилиш
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя қилишга Ислом диничалик аҳамият бермагани маълум ва машҳурдир. Минглаб фиқҳ ва ҳадис китобларини очишингиз билан биринчи бўлиб «Поклик китоби»га кўзингиз тушади. Ўз динига амал қилишни ўрганмоқчи бўлган ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзининг биринчи дарсини покликни ўрганиш ила бошлайди.