17.02.2020 01:44
Хитойда коронавирусга қарши биринчи препарат ишлаб чиқаришга жорий қилинди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
Хитойда янги коронавирусга қарши курашда самарали бўлиши мумкин бўлган биринчи препарат Чжэцзян провинциясида ишлаб чиқаришга жорий қилинди, хабар қилади Тайчжоу шаҳри ҳукумати. Гап аввалроқ Favipiravir ёки Avigan номи остида маълум бўлган препарати ҳақида боради. Ушбу препарат латин алифбосида қандай ёзилиши келтирилмаган, лекин русча транскрипцияда «Фавэйлавэй» сифатида янграйдиган ном олди.