Аъроф сураси 148-оят
Мусо қавми у йўқлигида безакларидан овозли бир бузоқ шаклини ясаб олди. Унинг гапирмаслигини, уларни ҳидоятга бошлай олмаслигини билишмадимикин?! Уни маъбуд қилиб олишди ва золимлардан бўлишди.
Аъроф сураси, 176-оят тафсири
176. Агар хоҳласак, уни ўша(оят)лар билан кўтарар эдик. Лекин унинг ўзи ерга ёпишди ва ҳавои нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшар, уни ҳайдасанг ҳам, тилини осилтириб тураверадир, тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверадир. Бу Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисолидир. Бу қиссани ҳикоя қил, шоядки тафаккур қилсалар.
«Аъроф» сурасидан 3 сабоқ
1-сабоқ: Ҳақиқий душманингизни билинг. Жаннат деб аталадиган жой бор-ки, бу инсон тасаввурида энг чиройли жой бўлиб, дарёларда сут оқади, биз ҳеч қачон кўрмаган мевалар ўсади. Буларнинг барчаси Аллоҳ томонидан бу дунёда Унинг розилигини излаётганлар учун яратилган.