12.01.2019 13:47
Автоулов ҳайдаш пайтида мобил телефондан фойдаланиш – ҳаром
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Фатво
Саудия Арабистони етакчи имомларидан бири автомобиль ҳайдаш пайтида мобил телефондан фойдаланишни тақиқлайдиган фатво чиқарди, дея хабар беради Emirates247 нашри. Саудия Арабистони Шарқий музофоти фатволар бўйича маҳкамасининг аъзоси шайх Халаф бин Муҳаммад ал-Мутлақ ўз фатвосида автомобилни бошқариш маҳалида мобил телефон орқали гаплашишни ҳаром деб эълон қилди.