Долзарб мавзу (1113)
Подкатегории
Украина ҳарбий-саноат комплекси нафақат Россия, балки замонавий қурол-аслаҳа сотиб олишга қизиққан бошқа мамлакатлар билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик йўлида ўз имкониятлардан фойдаланишга имкон бермайдиган энг кучли технологик ва молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда.
Шу кунларда Россия мусулмонлари билан ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам бевосита боғлиқ бўлган ҳодиса ҳақида турли янгиликлар янграмоқда. Биринчидан, маълум бўлишича, Татаристон Бош вазири Алексей Песошин казакларни «жамоат тартибини сақлаш»га жалб қилиш кўзда тутилган расмий ҳужжатни имзолаган.
Ҳукумат томонидан банкрот, оммавий қашшоқлик, очарчилик, аҳолининг қочишига олиб келган Венесуэлада миллионлаб одамлар навбатдаги сафар буларнинг барчасига «ЕТАР!» деб хитоб қилиш учун кўчага чиқди. Мухолифат етакчиси ва парламент спикери Хуан Гуайдо ҳозирги пайтда президент лавозимини эгаллаб турган Николас Мадуронинг мансабдан туширилгани ва унинг ваколатларини бажаришни ўз зиммасига олгани ҳақида баёнот берди.
Сўфийлик ва тасаввуфнинг ҳақиқати нима? Исломнинг унга муносабати қандай? Эшитишимизча сўфийларнинг орасидан илми ва амали билан исломга хизмат қилганлари ҳам, бидьату залолатлари билан исломни барбод қилганлари ҳам бор экан. Улар билан буларнинг фарқлари нимада?
Фиқҳ – қонун чиқарувчи олдида жавоб берадиган ижрочиларнинг ҳаракатларини тартибга соладиган шариат амалий меъёрларини билишдир. Бу фиқҳга бериладиган классик таъриф ҳисобланади. Фиқҳ бир неча қисмга бўлинади ва унинг бўлимлари диний маросимлар ва ибодат, оилавий муносабатлар ва хайр-эҳсон, савдо ва битимлар, қонунбузарликлар учун жазоларни ўз ичига олади. Сиёсий фиқҳ мавжуд эканлигининг ҳам ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ.
Сиз шайх Албонийнинг бу эътирозларини қандай изоҳлайсиз? Сиз ўз китобингизни ёзишда нималарга асослангансиз?
Кўп ҳолларда одамларни тафриқага тушираётган ҳамда уларни бирлик, ҳамжиҳатлик ва иттифоқликдан узоқлаштираётган омиллардан бири – бу уларнинг муҳим муаммолар, катта умидлар ва юксак ғоялар билан банд бўлмаётганлигидир. Агар одамларнинг қалблари муҳим ғоя ва мақсадлар билан банд бўлмаса, улар майда-чуйда нарсалар, арзимаган масалалар устида ихтилофлар қилиб юраверишади, балки шунга маҳкум бўлиб қолишади.
Бир лаган бешбармоқ устидаги суҳбатда аниқлаганларимиз:
Қуръон матни ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таржимаи ҳоли билан танишадиган ҳар бир киши бу манбаларда мўминларнинг ғорда бўлиши билан боғлиқ воқеанинг бир неча марта такрорланишига эътибор қаратиши мумкин. Ғорлар таъқибдан яшириниш жойи, шунингдек, ёлғизланиш ва абадий ҳақиқатлар ҳақида фикр юритиш майдончаси бўлиб хизмат қилган.
Ҳар бир мамлакатнинг қулликка қарши ўз қонуни бор. Бироқ экспертларнинг тан олишича, қуллик, гарчи янгича шаклга қамраган ҳолда бўлсада, ҳозирги пайтда ҳам давом этмоқда ва ушбу мақола қуллик мавзусини қисқача муҳокама қилишга бағишланади.
Охирги йилларда мусулмонлар орасида шартли равишда қуръонийлар деб аталувчи хавфли тенденцияси тарқалаётган бўлиб, у Қуръонни эркин, (нақлдан ташқари) ақл билан (рационал) шарҳлашга уринишдан иборат бўлган бидъатдир. Қуръонийларнинг асосий ғояси ва шиорига кўра, турлича таснифланиши мумкин бўлган ҳадислар (саҳиҳ, заиф, мавзу (тўқима)) турли хил мусулмонларнинг гуруҳ, оқим ва фирқалари орасида келишмовчиликлар предмети ҳисобланармиш.
1. Қуръонийлар ким?
2. Теологик асослари нима?
3. Уларнинг зарарлари нимадан иборат?
Пекинга ҳам маданий, ҳам сиёсий жиҳатдан жуда мойил саналган хуэй мусулмонлари Хитойда диний камчиликлар таъқиб қилинишидан хавотирга тушган ҳуқуқ ҳимоячилари диққат-эътиборига ҳозирча кам тушмоқда. Лекин шунга қарамай, Шинжонда мусулмонларга қарши бошланган қатағонлар уларгача ҳам етиб бориши аллақачон тушунарли бўлган.