20.04.2019 14:09
Саудия Арабистони аҳолисининг 40 фоизи бир хил касалликдан азият чекади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Саудиялик эндокринолог Абдурраҳмон аш-Шайх қироллик аҳолиси саломатлик ҳолатининг хавотирга соладиган баҳосини айтди – Саудия Арабистони аҳолисининг қарийб ярми бир хил касалликдан азият чекар экан. 40 фоиздан ортиқ саудияликлар турли даражадаги семиришдан азият чекади, бунинг натижасида катта ёшдаги аҳолининг 19 фоизи ёки 3,8 млн кишига жиддий ташхис қўйилган – диабет.