27.01.2024 22:49
Ҳалокатга учратувчи етти нарса
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалокатга учратувчи етти нарсадан сақланинглар», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар қайсилар?» деб сўрадилар. У зот айтдиларки: «Аллоҳ таолога ширк келтириш, сеҳр қилиш, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нафсни ўлдириш, фақат ҳақ билан бўлгани бундан мустасно, рибо ейиш, етимнинг молини ейиш, уруш куни ортга қочиш, покдомон, мўмина ва ғофила аёлларга туҳмат қилиш», дедилар (Муттафақун алайҳ).