8. Ал-Муҳаймин
Бу сўзнинг Аллоҳ таоло ҳақидаги маъноси шуки, У зот ўз махлуқотларининг амаллари, ризтртари ва ажалларига ҳокимдир. Унинг махлуқотига ҳокимлиги хабардорлиги, эгалик қилиши ва асраши биландир.
Бир ишнинг моҳиятидан хабардор киши шу ишга эга ва уни асровчидир. Демак, у шу ишнинг муҳаймини — кузатиб турувчисидир. Кузатиш (текшириш) илмга, эгалик қилиш баркамол қудратга, ҳифз (сатрташ) эса аьутга тааллуқли бўлади. Бу маъноларни жамловчи муҳаймин исми бўлиб, уларни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким мутлақо мукаммал жамлай олмас. Шунинг учун ҳам бу исм Аллоҳ таолонинг қадимий китоблардаги исмларидан биридир дейилган.
Танбиҳ. Ҳар бир текширувчи банда кузатувчи бўлиб, ишларни чуқур билишга ва сирларни англашга яқин туради. Шу билан бирга, у ўз сифатларини, ҳолатларини тўғрилашга ҳаракат қилади ва уларни тўғрилаб туриш учун доимо асрашга трим бўлади (Бошқача айтганда, ўз ҳаракатини ва сифатларини тўғрилаб бориш мақсадида уларга кўз-қулоқ бўлиб туради — тарж). Шунинг учун банда ўз қалбига боғланиш жиҳатидан муҳайминдир.
Агар кишининг хабардорлиги кенгайиб, Аллоҳ таоло бандаларининг зоҳирларидан далилланиб, фаросати орқали ботинларидан хабардор бўлгач соғлом фикрлилик услубига биноан уларни тўғри йўлга ундашда кўз-қулоқ бўлса, мазкур муҳаймин маъносидан оладиган насибаси тўлиқ ва тамомий бўлади.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан